“Шальке-04” ЕЧЛ тарихига кирди
21 фев 2019 08:40
Янгиликлар
“Шальке-04” ЕЧЛ тарихига кирди
“Шальке” кеча ўз майдонида “Манчестер Сити”ни қабул қилиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида мезбонлар ярим ҳимоячиси Набиль Бенталеб иккита пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди ва уларни голга айлантира олди. Шу тариқа Гельзенкирхен жамоаси ЕЧЛ тарихида 1-бўлимда иккита пенальтидан гол урган иккинчи жамоага айланди. Бундай ҳолат илк бор 2012 йил 30 апрелда “Барселона”—“Милан” учрашувида юз берганди. Ўшанда “Барселона” биринчи бўлимда пенальтидан 2 та гол урганди.
Фикрлар