UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  0 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  0 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  0 12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0 12:12"Нефтчи" пешқадамга айланди, Файзуллаев дебют қилди, Ашурматов қачон сафга қайтиши аниқ – 21 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   3 12:00Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди  3 11:39Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди"  0 11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  2 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  2 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  10 10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0 09:37Суперлига. Бугунги учрашувларни кимлар шархлайди?  12 09:24Кунде: "Рекордни янгиламоқчиман"  0 08:57"Ювентус" Артурни ижарага беради  1

Шаҳзод Убайдуллаев: "Терма жамоадан таклиф олишга тайёрман" Янгиликлар

Шаҳзод Убайдуллаев: "Терма жамоадан таклиф олишга тайёрман"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси сафарда "Бухоро"ни йирик ҳисобда таслим қилди.

Мазкур учрашувда бекободликларнинг икки голига муаллифлик қилган Шаҳзод Убайдуллаев ўтган турларда бўлгани каби бу сафар ҳам рақиб дарвозасини чиройли тарзда ишғол қилди. Якунда бир қатор номзодлар орасида Убайдуллаевнинг "Бухоро" дарвозасига урган голи сайтимиз томонидан турнинг энг чиройли голи деб топилди. Биз бу борада иқтидорли форварднинг фикрлари билан қизиқдик.

"Йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсакда осон ўйин ўтказмадик. Биринчи бўлимда асосан майдонга мослашишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда эса ҳаракатларимиз ўхшади ва ўзимиз учун керакли натижани қўлга кирита олдик. Шунингдек баҳснинг иккинчи қисмида майдонга тўлиқ мослашиб кўпроқ ҳужум қилишга интилганимиз самарасини берди. Менинг фикримча, "Бухоро" жамоаси футболчилари  иккинчи голдан кейин руҳан синиб қолди ва шунинг ҳисобига ўйинни бериб қўйди. Ғалаба қозониб ҳисобимизга навбатдаги уч очкони ёздириб қўйганимиздан хурсандмиз. 

Терма жамоадан чорлов? Албатта, ватан жамоаси шарафини ҳимоя қилиш ҳар бир футболчининг орзуси ҳисобланади. Миллий жамоадан таклиф олишга тайёрман. 

Ҳар бир учрашувда гол уриб жамоамнинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишни истайман. Ғалаба билан барча ишқибозларимизни табриклайман",- дейди Шаҳзод Убайдуллаев.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди. 

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика