Шаҳзод Шайманов: "Жарима зарбасидан гол уришимни сезган эдим"

Narzulla Saydullayev
11 апр 2016, 10:51
"Машъал" - "Навбаҳор" баҳсида "Машъал" футболчиси Шаҳзод Шайманов рақиб дарвозасига жуда ҳам ажойиб гол киритди. Ўйиндан сўнг у ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Жуда ҳам қийин учрашувда ғалаба қозондик ва бундан хурсандмиз. Биз ғалабага ишонган эдик ва якунда бунга эришдик. Кетма-кет муваффақаияцизликлардан чиқиб кетиш учун керакли ғалаба бўлди.

Жамоада жарима зарбаларини ижро этадиган кўплаб футболчилар бор. Бу вазиятда футболчилар менга ишонди. Мана шу зарбам гол бўлишини ич-ичимдан сезган эдим. Ким тепишини аҳамияти у даражада катта эмас асосийси муваффақиятли чиқса бўлди.  

"Локомотив"га қарши қийин ўйин кутмоқда. Енгил нафас олишга вақт кам. Тошкентга фақат ғалаба учун борамиз", - дейди Шайманов.

"Машъал" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›