UZ

Сўнгги янгиликлар

20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  0 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  6 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  95 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2

Шаҳзод Шайманов: "Футболсиз қолиш қийин бўлар экан" Янгиликлар

Шаҳзод Шайманов: "Футболсиз қолиш қийин бўлар экан"

"Локомотив" сафига шу мавсум қўшилган Шаҳзод Шайманов бугун туғилган кунини нишонлаяпти. Шаҳзод 28 ёшни қарши олди.

Шу муносабат билан ундан қисқача интервью олдик. 

- Шаҳзод, аввало туғилган кун билан табриклаймиз! Байрамни нишонлаш қандай бўляпти?

- Эътибор ва табрик учун раҳмат. Туғилган кунни ҳамма қатори оила даврасида нишонлаяпмиз. 

 

- Карантин пайтида нималар билан бандсиз?

- Бу ўринда энг асосийси уйда қолиб карантин қоидаларига амал қилишдир. Мен ҳам шунга амал қиляпман. 

 

- Жисмоний ҳолатни бир маромда ушлаб туриш учун нималар қиляпсиз?

- Жамоамиз мураббийлари томонидан тузиб берилган дастур бўйича ҳар кунги жисмоний машқларни қилиб турибман. Имкон қадар ўз формамни ушлашга ҳаракат қиляпман. 

 

- Футболни қанчалик соғиндингиз?

- Тўғрисини айтсам, футболсиз қолиш жуда қийин экан. Лекин на илож. Ҳеч ким илгари бундай ҳолатга тушмаганди. Албатта, севимли ишингизни соғинмай бўлмайди. Умид қиламанки, тез орада ҳаммаси ортда қолиб яна машғулотларга қайтамиз. 


- Нима деб ўйлайсиз, карантиндан кейин яна ўйин ритмига тушиб олиш қийин бўладими?

- Бирданига мослашиб кетиш қийин бўлиши мумкин, лекин уйда ҳам машқлар қилиб турганимизни инобатга олиб тезроқ ритмга мослашиб олишга ҳаракат қиламиз. 


- Кун бўйи уйда зерикиб қолмаслик учун қандай тавсияларни берасиз? 

- Карантин пайтида уйда ўтиравериб зерикиб қолмаслик учун авваламбор қизиқарли киоблар ўқишни, спорт билан шуғулланишни, уй ишларига кўмаклашишни ва қизиқарли теледастурларни кўриб боришни маслаҳат берган бўлардим. 


- Шу кунларда китоб ўқияпсизми?

- Ҳа, китоб ўқиш билан машғулман. Учқун Назаровнинг "Чаён йили" асарини мутолаа қиляпман.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика