UZ

Сўнгги янгиликлар

22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса футболчиларга автомобил берилади  0 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  2 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  4 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5

Шаҳбоз Жўрабеков: "Турнир жадвалига 4-5 турдан сўнг қараш керак. Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди" Янгиликлар

Шаҳбоз Жўрабеков: "Турнир жадвалига 4-5 турдан сўнг қараш керак. Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди"

Биринчи турда Олмалиқда мағлубиятга учраган "Бухоро" кеча Тошкентда "Қизилқум" устидан ғалабани тантана қилди.

Учрашувдан сўнг "Бухоро" футболчиси Шаҳбоз Жўрабеков фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Барча мухлисларни янги мавсум ва рамазон ойи билан табриклайман. Суперлигани яхши бошлаган эдик. ОКМК билан сўнгги сонияларда гол ўтказиб юборганимиз қимматга тушганди. Хатолардан тўғри хулоса чиқардик. Уч очко сув ва ҳаводек зарур эди. Масъулиятни ҳис қилган ҳолда барчамиз мураббийлар кўрсатмасини бажардик. Муҳими мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди. Бизга ишонган барчага раҳмат. Бу ҳали бошланиши. Янада ёрқин ғалабаларимиз олдинда. Мазкур ғалаба ўзимизга ишончни ошириши шубҳасиз. 

Чемпионат бошланишида ҳамма жамоалар тенг ҳолатда бўлади. Энг яхшиси 4-5 турдан сўнг жадвалага қараш керак. Ўша вазиятда кучли ва кучсиз жамоалар ажралиб чиқади. Ҳозирча танаффусга яхши кайфиятда йўл оламиз ва кейинги ўйинларга тайёргарликни бошлаймиз",- дейди Шаҳбоз Жўрабеков. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика