Шаҳбоз Эркинов "Машъал" билан бир йиллик шартнома тузди

Narzulla Saydullayev
24 янв 2016, 18:29
Муборакнинг "Машъал" клуби ўз сафига янги футболчини қўшиб олди.

Январь ойи бошида Малайзиянинг "Т-Тим" клуби йиғинида қатнашган Шаҳбоз Эркинов бугун "Машъал" билан шартнома тузди. Футболчи 2016 йилги мавсумни Муборак клуби сафида ўтказадиган бўлди.

Ҳужумчи олий лигада "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Шўртан", "Олмалиқ" ва "Навбаҳор" клубларида ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф