UZ

Сўнгги янгиликлар

10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  0 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  7 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  11 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  34 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0

Шаҳбоз Эркинов Красницкий клуби аъзосига айланди Янгиликлар

Шаҳбоз Эркинов Красницкий клуби аъзосига айланди

“Насаф” жамоаси сафига иккинчи даврадан келиб қўшилган тажрибали ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов Красницкий тўпурарлар клуби аъзосига айланди.

Шахбоз Эркинов жамоамиз сафига қўшилганга қадар 99та тўп муаллифи бўлган. У охирги 99-голини “Машъал” сафида киритган эди. Ҳужумчи шу пайтгача миллий чемпионатимизда 85та, кубок баҳсларида 13та ва клублар сафида қитъамиз футбол мусобақаларида 3та гол киритган.
 
26 август куни Қўқонда бўлиб ўтган 20-тур доирасидаги “Қўқон-1912” жамоаси билан бўлган баҳсда икки марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Яъни у 100 ва 101-голларини киритди. Бу билан у мамлакатимизнинг Красницкий номидаги тўпурарлар клуби аъзосига айланди.
 
Ўз фаолиятини “Пахтакор” жамоасида бошлаган Шахбоз Эркинов мамлакатимизнинг кўпгина клубларида тўп тепган. “Насаф” унинг еттинчи клуби ҳисобланади. Шунингдек Шахбоз Эркинов воҳамизнинг учта клубида ҳам тўп тепган футболчилардан бири саналади.
 
Энди ушбу тажрибали ҳужумчи, дастлаб Олег Шацких аъзо бўлган - Красницкий клуби аъзоси ҳисобланади.
 
Шахбоз Эркиновни ушбу катта ютуқ билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари ва жамоамизнинг барча аъзолари, шунингдек мухлислар номидан муборакбод этамиз.
 
Ушбу Красницкий номидаги тўпрарлар клубига ҳозиргача мамлакатимизнинг 35 нафар футболчиси аъзо бўлган. Шахбоз Эркинов эса 36-аъзо сифатида қайд этилди. Эркиновдан кейинги ўринда жамоамизнинг яна бир аъзоси – Илҳом Шомуродов турибди, унинг ҳисобида ҳозирча 82та тўп бор.
 
Тўпурарлар клуби аъзоларига топшириладиган махсус соврин, жамоамизнинг яқин учрашувларининг бирида расман унга топширилиши кутилмоқда.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика