UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  2 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  4 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  3 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  7 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  21 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  10 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  44 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  81 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  133 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1047 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  20

Максим Шацких: "Ҳаммаси ўз қўлимизда" Янгиликлар

Максим Шацких: "Ҳаммаси ўз қўлимизда"

"Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувидан (6:0) сўнг "шерлар" устози Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб берди.



- 6:0. Яна бир нечта гол ура олардик. Жуда яхши ўйин намойиш этдик. Рақибда бор-йўғи битта зарба бўлди. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ўйин масаласини ҳал қилсак бўларди. Иккинчи таймда нима устида ишлаётганимизни кўрсатиб қўйдик.

- Максим Шацких келганидан сўнг Аббос Файзуллаев янада "очилди", унинг қайси жиҳатлари устида ишладингиз?

- Менимча, бизгача у захира футболчиси эди. Кейин асосий таркиб футболчиси бўлиш имконияти пайдо бўлди ва мен унга бу имкониятдан фойдаланиш кераклигини айтдим. Айни дамда унга нисбатан ҳеч қандай саволлар йўқ. Талабларни бажараётган футболчи майдонда ўйнайверади.

- Бундай футболчилар тез кўзга ташланади ва агент ҳамда скаутлар эътиборида бўлади. Файзуллаевни қишда йўқотиб қўйишдан қўрқмайсизми?

- Аббоснинг яна бир йиллик шартномаси бор. Албатта, битимни узайтирамиз. Агентлар нима ўйлаётганини билмайман. Улар ҳам ақлли одамлар. Фақат "Пахтакор"дангина кучли чемпионат ёки жамоага кетиш мумкин. Лига якунланганидан сўнг барчасини ўйлаб, ҳал қилиб, қишки йиғинларда ким иштирок этишини аниқлаб оламиз.

- "Насаф" "Нефтчи"га мағлуб бўлди. Сўнгги турда "Пахтакор" чемпионга айланиши мумкин. Охирги турда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Жамоангиз имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Сўнгги 4-5та турдан бери вазият шундай. Асосийси - ҳаммаси ўз қўлимизда. Энди "Бунёдкор"ни қандай мағлуб этиш ҳақида ўйлаймиз.

- "Бунёдкор"га Бошкович келганидан сўнг жамоа ўйинида ўзгариш рўй берди. "Қалдирғочлар" "Пахтакор"га жиддий муаммолар туғдириши мумкин.

- Вақти келса ўйлаб кўрамиз, ҳаммасини таҳлил қилиб чиқамиз. Айни дамда футболчилар тикланишига эътибор қаратамиз. Навбатдаги ўйинга ҳар доимгидек тайёргарлик кўрамиз. Барибир ўз услубимизда ўйнаймиз. "Бунёдкор"ни ўрганиб чиқиб, керакли хулосалар қиламиз.

- "Пахтакор"га келганингизда қуйидаги гапларни айтган эдингиз: "Футболчиларимни ФИФА кунларидан бошқа пайтда безовта қилманг". Бироқ бундай бўлмаяпти. Масалан, яқиндагина Жанубий Корея ёшлар терма жамоасига қарши баҳсда "шерлар" футболчилари терма жамоага жалб этилди. Ўша баҳсда майдонга тушган Беҳруз Асқаров бугун ҳам ўйнади.

- Мен бош мураббий билан гаплашдим. У кўпроқ футболчи сўраган эди, аммо келишувга эриша олдик. Бу вазиятда Беҳруз ҳозирча асосий таркиб футболчиси эмас. Асқаров иккита баҳсда иштирок этгани яхшироқ деб ҳисобладим. Жанубий Кореяга қарши баҳс у учун катта тажриба бўлди деб ўйлайман. Эртага улар яна ўйнар экан. У майдонга тушадими, йўқми, билмайман. Қарорни терма жамоа устози қабул қилади. Бугун 20 дақиқа ўйнади. 9 ноябрда эса у "Пахтакор"га қайтади. Бу ёшда кўп баҳсда иштирок этиш қўрқинчли эмас. Ҳалиям айтган фикримда қоламан. Чунки терма жамоада машғулот жараёни бўлмайди, клубда эса аксинча. Ёшлар учун эса бу энг муҳими. Шу сабабли клубда шуғулланаётган ёшлар тезроқ профессионалга айланишади.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика