Суперлига. "Қизилқум" ўз уйида "Сурхон"ни юта олмади

Narzulla Saydullayev
10 окт 2026, 19:55
Суперлиганинг 23-турини давом эттирувчи "Қизилқум" - "Сурхон" баҳси бўлиб ўтди.

"Қизилқум" - "Сурхон" 0:0

10 октябрь 2026 йил. Навоий, “Ёшлар“ спорт мажмуаси. 18:00

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Даниил Яценко, Сардор Содиқов, Ерлан Нуржанов

VAR ҳаками: Наим Қосимов

AVAR ҳаками: Ринат Серазитдинов

Назоратчи: Марат Исмаилов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

"Қизилқум": 1. Фарҳод Раҳматов, 7. Файзуллобек Жўманқўзиев (34. Григол Чабрадзе, 71), 8. Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 9. Шаҳзод Туропов (70. Майкон Дуглас, 71), 10. Ислом Кенжабоев (47. Руслан Розиев, 61), 15. Никола Кумборович, 31. Жамбули Жигаури (18. Аббосбек Абдуғоффоров, 90+3), 40. Нодирхон Неъматхонов, 44. Ғиёсжон Ризақулов, 77. Диёр Раҳматиллоев, 88. Отабек Жўрақўзиев (97. Роман Папарига, 61).

Захирадагилар: 99. Хумоюншоҳ Сайётов, 4. Илҳомжон Ваҳобов, 17. Акмалжон Музафаров, 23. Самандар Шукуриллаев, .

"Сурхон": 25. Отабек Боймуродов, 6. Беҳзод Шамсиев, 7. Достонбек Турсунов (27. Муҳаммадали Мусахонов, 77), 8. Хумоюн Шербўтаев, 11. Ричард Фрайдей (10. Суннатулла Абдуллажанов, 90+3), 14. Тоҳиржон Ашурбоев (23. Камронбек Юсупов, 46), 15. Диёр Рамозонов (18. Беҳруз Ўктамов, 60), 19. Фаррухжон Қодиров (17. Сарвар Абдуҳамидов, 60), 21. Торнике Дзебниаури, 26. Беҳруз Шукуруллаев, 66. Беҳрўз Шайдулов.

Захирадагилар: 86. Даврон Мерганов, 39. Мирмақсуд Мирусмонов, 70. Фарходбек Салихжонов.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

90+4. Ўйин тугади. “Қизилқум“ - “Сурхон“ 0:0

90+4. Зарба! Абдуғаффоров гол уриб ғалаба келтириши мумкин эди, Боймуродов тўпни ушлаб олди

90+3. Ўзгариш. “Сурхон“. Фрайдей ўрнига Абдуллажонов тушди

90+3. Ўзгариш. “Қизилқум“. Жигаури ўрнига Абдуғаффоров

90+3. Зарба! Ўктамовнинг зарбасидан кейин Раҳматов тўпни ушлаб олди

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

87. УХХ! Жигаури бурчакдан тўпни оширди, Неъматхонов Боймуродовга нисбатан қўпол ўйнади

83. УХХ! Папарига бирга бир вазиятдан гол ура олмади, офсайд ҳам бор экан

82. Зарба! Жигаурининг бурчакдан узатган тўпини Кумбурович боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ

81. Зарба! Чапдан узатилган тўпни Торнике боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

79. Хавфли вазият! “Сурхон“нинг ҳужуми, Ўктамов бир рақибни алдаб зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди

77. Ўзгариш. “Сурхон”. Турсунов ўрнига Мусахонов тушди

77. ЗАРБА! Кумбуровичнинг кучли зарбасидан кейин Боймуродов тўпни қайтарди!

75. УХХХ! “Қизилқум“нинг ҳужуми, Беҳруз Шукуруллаев жамоасини муқаррар голдан қутқарди!

74. УХХХ! Турсуновнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Камрон Юсупов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ

71. Ўзгаришлар. "Қизилқум". Туропов ва Жуманқўзиев ўрнига Майкон ва Чабрадзе тушди

70. Зарба! Шербўтаевнинг зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди

65. Зарба! Туроповнинг узоқдан тепган кучли зарбасига аниқлик етишмади

63. Зарба! Чапдан Диёр Раҳматиллоевнинг тепган тўпини Боймуродов ушлаб олди

61. Ўзгаришлар. “Қизилқум“. Жўрақўзиев ва Кенжабоев ўрнига Розиев ва Папарига тушди

60. Ўзгаришлар. "Сурхон". Рамазонов ва Қодиров ўрнига Ўктамов ва Абдуҳамидов тушди

53. Зарба! Турсуновнинг зарбаси ноаниқ кетди

51. Хавфли вазият! “Қизилқум“нинг ҳужуми, чапдан Кенжабоевнинг узатган тўпини Жўрақўзиев боши билан дарвоза томон йўллади, ноаниқ!

48. УХХХ! Неъматхоновдан жуда қўпол хато, Камрон Юсупов гол уриб қўйиши мумкин эди, бироз ноаниқ

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. “Сурхон“. Ашурбоев ўрнига Камрон Юсупов тушди

45+1. Биринчи тайм якунланди

45+1. УХХХ! Кенжабоевнинг узатмасидан кейин Раҳматуллаев бирга бир вазиятда зарба берди, Боймуродовдан сейв!

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

45. ЗАРБА! Кенжабоевнинг зарбасини Боймуродов қайтарди, Ризақуловнинг зарбаси ноаниқ кетди

34. Зарба! Ашурбоевнинг зарбаси анча ноаниқ кетди!

33. УХХХ! Фрайдейнинг узатмасига Қодиров ета олмади

29. Зарба! Жигаурининг зарбаси анча ноаниқ кетди

28. Зарба! Рамазоновнинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди

27. “Қизилқум“нинг ҳужуми, Ризақулов ўнг қанотдан рейд қилди ва тўпни жарима майдонига узатди. Жўрақўзиев зарба бера олмади

26. “Сурхон“нинг ҳужуми, ўнгдан узатилган тўпни Торнике дарвозага йўллади, Раҳматов ўз ўрнида

20. ГОЛ! “Қизилқум“ гол урди, бироқ ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. Кенжабоев тўпни Раҳматуллаевга ошираётганда офсайд бор эди. Жўрақўзиев гол урганди. Ҳисоб ўзгармади 0:0

17. УХХХ! “Қизилқум“да бурчак тўпи, Раҳматуллаев узатган тўпни Боймуродов қайтара олмади, Кумбуровичнинг зарбасини Шамсиев қайтарди!

10. Учрашув ҳозирча тенг курашлар остида давом этмоқда

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›