

Таниқли инсайдер ва журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, Антони Марсьяль катта эҳтимол ёзда МЮга қайтади. "Севилья" клуби футболчини тўлиқ сотиб олиш борасида "Манчестер Юнайтед" билан ҳеч қандай музокара олиб бормаяпти. Ижара шартномасида ҳам сотиб олиш борасидаги банд йўқ. Испан клуби футболчининг келажагини май ойида ҳал қилади. Барчаси Антони Марсьялнинг МЮга қайтишига қараб кетмоқда.



