

Мутахассис Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида Дортмунднинг "Боруссия"сидан (1:4) мағлубиятга учрагач, ишини йўқотди.

56 ёшли испаниялик мураббий 2019 йилдан бери "Севилья"ни бошқариб келаётганди. Жамоа унинг қўл остида 2019/20 йилги мавсумда Европа Лигаси совринини қўлга киритди. Лопетеги жамоани 170 та ўйинда бошқарган.
"Севилья" ушбу мавсум Примерада 1996/97 йилги мавсумдан кейинги энг ёмон стартини кўрсатди, жамоа етти турда беш очко жамғариб, Испания чемпионатида 17-ўринни эгаллаб турибди.



