

Олдинроқ футболчининг хизматларига бир неча топ-клублар томонидан қизиқишлар бўлаётгани айтилганди. Аммо футболчининг ўзи Каталония клубини танлади.
Ёзги трансферлар ойнаси вақтида "Барселона" ҳам топ-ҳимоячи олиб келишни асосий ўринга олиб чиққанди. Жюль Кунде эса клубнинг шорт-листидан ўрин олганди.
Ўтган мавсумда Кунде "Севилья" таркибида 32 ўйинда қатнашиб, 2 гол ва 1 ассист қайд этди.



