

"7та ўйин қолди ва уларнинг барчасини ютиш қийин. "Реал" ҳали очко йўқотмади, аммо кейингиси бизни ҳайратга солувчи ўйин бўлиши мумкин.
Тўғри, улар ҳам биз каби яхши ҳолатдалар, аммо ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. "Реал" қачондир хато қилишига ишончим комил", - дейди Сетьен.
"Қироллик клуби" ҳозирда "Барселона" билан бир хил, 68 очко жамғарган, аммо қўшимча кўрсаткичлар туфайли олдинда.
"Барселона" ўзининг кейинги ўйинини "Сельта"га, "Реал" эса "Эспаньол"га қарши ўтказади.



