Серхио Рамос Хоакин рекордини такрорлади

Omonjon To`xtamirzayev
20 дек 2023
Тунда Ла Лига 18-тури доирасида "Севилья" сафарда "Гранада"ни йирик ҳисобда (3:0) мағлуб этди.

Голлардан бири ҳимоячи Серхио Рамос ҳисобига ёзилди. Шундай қилиб, 37 ёшли испан Хоакиннинг Ла Лигадаги самарали мавсумлар (18 мавсумда ҳеч бўлмаса 1 тадан гол урган) бўйича рекордини такрорлади 

Айни дамда Рамос барча мусобақаларни қўшганда 14 ўйинда 4 та гол урди, 1 та голли узатма етказиб берди ва 5 та карточка (4 сариқ ва 1 қизил) ишлаб олди. Футболчининг "Севилья" билан шартномаси 2024 йил ёзигача мўлжалланган.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: OptaJose