Серхио Рамос "Бетис" дарвозасига урган ғалаба голини аёлига бағишлади

Aslanov Jasurbek
13 мар 2017, 10:45
"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос "Бетис" дарвозасига урган ғалаба голини аёли Пилар Рубиога бағишлади.

"Қироллик клуби" ЛаЛиганинг 27-турида "Бетис"га қарши майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Рамос 81-дақиқада гол уриб, яна бир маротаба "Реал"га 3 очко олиб берди.

"Бетис"га урган голимни хотинимга бағишлайман, аёлимнинг айтишича, урган голларимнинг бирортасини ҳам унга бағишламаган эканман" - дейди Рамос.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Prensa Libre