UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19"Футбол олами". Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" ғолиб, водий дербисида "Андижон" ютқазди, "Бунёдкор" - "Насаф" 2:2  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  3 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  8 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  3 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  23 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6

Сергей Лушан: "Локо" ўйин жиҳатидан Ўзбекистондаги энг кучли жамоа" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Локо" ўйин жиҳатидан Ўзбекистондаги энг кучли жамоа"

Олий лиганинг 15-тур доирасидаги "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида даставвал меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этди.


- Яхши ўйин бўлди. Футболчилар деярли мени барча кўрсатмаларимни тўғри амалга оширишди. "Локомотив" айни пайтда ўйин жиҳатидан Ўзбекистондаги энг кучли жамоа. "Локо"да юқори даражадаги футболчилар, кучли ижрочилар бор. Таркиб жиҳатидан "Локомотив"га етадигани йўқ. Бугун биз ўйин тизгинини ўзимиз рақибга беришни истадик ва уларни қарши ҳужумда "ушламоқчи" бўлгандик. Вазиятлар бўлди, аммо имкониятлардан фойдалана олмадик.

Биринчи даврани якунладик. Пешқадам жамоадан икки очкога орқада қоляпмиз.  Ҳеч бир футболчига эътирозим йўқ. Барча футболчилар жонларини бериб ҳаракат қилишди. Иккинчи давра олдидан таркибни кучайтиришни режалаштиряпмиз. Мавсумнинг иккинчи қисмида кураш янада қизғин кечади.

"Машъал"нинг ҳимоясини ёриб ўтиш насиб этмади, "Насаф" билан ҳам яхши, тенгма-тенг ўйин бўлди. "Металлург"га қарши ўйин жуда зўр кечди. Уларни қандай кучли эканлигини билардик, лекин улардан бу каби кучли баҳсни кутмагандик очиғи."Металлург" ушбу мавсумда жуда кучли ўйнамоқда. Уларга шунчаки тасанно дейиш мумкин.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика