UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50"Орзулар театри"? МЮ "Олд Траффорд"даги охирги олтита ўйиннинг бештасида мағлуб бўлди  0 21:24АПЛ. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 1:0 (матнли трансляция)  65 21:09А Серия. "Милан" – "Интер". Таркиблар аниқ!  4 20:58АПЛ. "Ман Юнайтед" бу сафар ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди. Лисандро Мартинес жароҳат олди  13 20:48Туркия. "Фенербахче" – "Ризеспор": Алиқулов сариқ карточкалари йиғилиб қолгани сабаб бу ўйинни ўтказиб юборади  0 20:16АПЛ. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов захирада  64 19:58Ла Лига. "Барселона" ўз уйида минимал ҳисобда "Алавес"ни таслим этди  62 19:33Гави жароҳат олди  5 18:55«Ал Насср» яна бир ТОП футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилди  9 18:27А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Эмполи"ни йирик ҳисобда таслим этди, Коло-Муанидан дубль  4 18:02АПЛ. "Брентфорд" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Кристал Пэлас" ўйинларининг таркиблари маълум  14 17:24«Машъал» икки нафар футболчи билан шартнома тузди. Улардан бири ўтган мавсумни Жанубий Кореяда ўтказган  0 16:52Гвардиола матбуот анжуманида Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида фикр билдирди  21 16:40Расман. «Манчестер Юнайтед» қишдаги илк харидини амалга оширди  2 16:22«Манчестер Сити»га қарши учрашувдан олдин «Реал»да жиддий йўқотиш бор  12

Сергей Лушан: "Гуруҳдан чиқиш учун эртага ғалаба қозонишимиз шарт" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Гуруҳдан чиқиш учун эртага ғалаба қозонишимиз шарт"

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Лаҳвия" учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "қалдирғочлар" устози Сергей Лушан қатнашди.
Унга ҳимоячи Акмал Шораҳмедов ҳамроҳлик қилди.

"Гуруҳдан чиқиш учун биз ғалаба қозонишимиз керак. Эртага ютсак имконият қолади. Стадионга келган мухлислар ҳурмати учун ғалаба қозонишимиз шарт", - Сергей Лушан. 

"Эртага мусобақа жадвалига қарамай майдонга тушамиз. Ғалаба қозонсак кейинги босқичга чиқиш имкониятни сақлаб қоламиз", - дейди Акмал Шораҳмедов.



- Акмал Шораҳмедов тушмаган ўйинларда жамоа ижобий натижага эриша олмаяпти. Бу нима билан боғлиқ?
- Эртага у майдонга тушади. Демак ғалаба қозонамиз (кулади).

- Рақибни қанчалик ўрганиб чиқдингиз?

- Одатдагидек рақибнинг ўйинларини кўриб чиқдик. Гуруҳдан чиқиш учун "Лаҳвия" асосий фаворитлардан бири эди.

- Достонбек Ҳамдамовга хориж клубларидан таклиф борлиги ҳақида миш-мишлар чиқди. Бунга муносабатингиз?

- Тўғриси мен ҳам сиз каби миш-мишларни эшитдим. Кўплаб ўйинчиларимизга қизиқиш катта. Ҳамдамовдан ташқари бошқа ўйинчиларга ҳам қизиқиш бор.

- "Бунёдкор"га келганингиздан сўнг жамоа ёшартирила бошланди. Сизнингча жамоа кескин тарзда ёшартириб юборилмадими?
- Мен келганимда жамоани 6 нафар асосий футболчи тарк этганди. Деярли янгидан жамоа қургандик. Жамоа тузиш учун камида 2-3 йил керак бўлади. Олий лига клублари сафида 10дан ортиқ футболчиларимиз ижарада ўйнашмоқда. Келажакда клуб трансферлар орқали ўзини ўзи оқлайди. Балки кейинги йил легионерлар хизматидан ҳам воз кечишимиз мумкин. Сабаби ўз жамоамизда ёшлар етишиб чиқишмоқда.



- Ўтган йил жамоада Хайрулла Каримов сардор эди. Бу йил сиз сардорсиз. Хайрулла жамоани ортидан эргаштира олар эди...
Акмал Шораҳмедов:
- Сардорлик қилиш албатта қийин ва масъулиятли. Хайрулла Каримовдек тажриба йиллар давомида келса керак. Ўтган турдаги мағлубият учун барча мухлислардан узр сўрайман. Эртага келиб бизни қўллаб қувватлаб туришларини сўрайман.
 

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика