UZ

Сўнгги янгиликлар

12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  0 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  2 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  13 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  11 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  32 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  9 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  19 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0

Сергей Лебедев, Маттеус ва жаҳон юлдузлари Янгиликлар

Сергей Лебедев, Маттеус ва жаҳон юлдузлари

ФИФА тез-тез жаҳон футболи юлдузлари иштирокида турли хайрия учрашувларини ташкил этиб туради.


Айниқса, бу авваллари кенг тарқалганди. Ана шундай беллашувлардан бири 1997 йил икки бор ўтказилган ва уларнинг бири биз учун катта аҳамиятга эга бўлган. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси жаҳон юлдузлари билан бирга майдонда ҳаракат қилган. Ҳозирда Фарғонанинг "Нефтчи" клуби мураббийлар штабида фаолият кўрсатиб келаётган Сергей Лебедев шундай бахтга муяссар бўлган. Шу тариқа у ҳозиргача бу борада ягона ўзбекистонлик футболчи деган номни ўзида сақлаб турибди.

1997 йилнинг 3 июль куни Лебедев учун футболчилик фаолиятидаги энг муҳим саналардан бири бўлиб қолади. Ўша куни ҳамюртимиз ФИФА ва ОФК терма жамоалари ўртасида Гонконгда ўтказилган учрашувда иштирок этиш учун таклиф олган. Аслида Сергейнинг Осиё юлдузлари сафида ҳаракат қилиши режалаштирилганди, бироқ Дель Пьеро ва Ширер сингари машҳур футболчиларнинг Гонконгга ташриф буюра олмагани сабабли жаҳон терма жамоаси сафига осиёлик икки ўйинчи таклиф этилди. Булар Лебедев ва Сёк Жу эди. Шу тариқа жаҳон юлдузлари сафида тўп тепган ягона ўзбекистонлик футболчи пайдо бўлди. Ўша учрашувнинг қайдномаси билан қуйида танишиб олишингиз мумкин.

Гонконг, 1997 йил 3 июль. 22700 томошабин.

Жаҳон юлдузлари - Осиё терма жамоаси - 5:3 (3:1)

Голлар: Веа 18, Альфонсо 25, Шукур 32, Рейна 53, Папен 68 - Азизи 11, Ал Энази 74, Багери 79.

Жаҳон юлдузлари: Кепке (Германия), Арендсе (ЖАР), Сеок Жу (Жанубий Корея), Йерро (Испания), Верлаат (Голландия), Маттеус (Германия), Дунга (Бразилия), Сергей Лебедев (Ўзбекистон), Веа (Либерия), Шукур (Туркия), Зе Элиас (Бразилия), Папен (Франция), Рейна (АҚШ), Альфонсо (Испания).

Осиё терма жамоаси: Ал Деайя (Саудия Арабистони), Чулианг (Хитой), Ал Жаҳони (Саудия Арабистони), Ихара (Япония), Чи Кеунг (Гонконг), Жийи (Хитой), Дусит (Таиланд), Насруллоҳ (Сурия), Багери (Эрон), Аҳмад Муҳаммад (БАА), Даи (Эрон), Азизи (Эрон), Ал Энази (Қатар), Хайдонг (Хитой).

Шундай қилиб, ўзимизнинг Лебедев Кепке, Йерро, Маттеус, Дунга, Веа, Шукур, Папен, Рейна ва Альфонсо каби дунё юлдузлари билан бир жамоада ўйнаган ўзбек футболчиси сифатида тарихдан ўрин олди.


Беҳзод НАЗАРОВ.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика