Сергей Ковшов: “Бу йил “Локо” ва “Насаф” чемпионлик учун кураш олиб боради"

Narzulla Saydullayev
15 апр 2016, 21:33
"Насаф" - "Қўқон-1912" (1:0) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар ёрдамчи мураббийи Сергей Ковшов иштирок этди.

"Қизиқарли баҳс кечди. Геворкян қизил олмаганди ўйин умуман бошқача кечарди. Кўп нарса ундан талаб қилинарди. Икки хил тайм ўтказдик. Иккинчи бўлимда яхшироқ ўтказдик. Болалар ишонч билан харакат қилишди. Бизга бироз тажовузкорлик етишмаяпти. Акс ҳолда дурангга эришишмиз ҳам мумкин эди. Ўтган турда “Бухоро” билан ҳам ёмон ўйнамагандик. Аммо афсуски, мағлуб бўлгандик.

Ушбу мавсумда мен учун энг яхши жамоа бу “Насаф”. Жамоа беш олти йилдан буён юқори савияда ва яхши ўйин намойиш этиб келмоқда.

Бу йил “Локо” ва “Насаф” чемпионлик учун кураш олиб боради. Албатта “Пахтакор” ва “Бунёдкор” ҳам бу йўлда ҳаракат қилиш аниқ", - дейди Ковшов.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz