UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  0 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  1 00:10АПЛ. "Ман Юнайтед" қолдирилган ўйинда "Шеффилд"ни синовдан ўтказмоқда (онлайн ҳисоб)  6 00:05АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  4 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  28 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26

Сергей Арсланов: "Турон"га қарши баҳс меҳмондаги ўйин эканлигини ҳисобга олсак, ушбу дуранг ғалабага тенг бўлди" Янгиликлар

Сергей Арсланов: "Турон"га қарши баҳс меҳмондаги ўйин эканлигини ҳисобга олсак, ушбу дуранг ғалабага тенг бўлди"

Coca Cola Суперлигаси 3-туридан ўрин олган "Турон" – "Сурхон" (1:1) учрашувидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Сергей Арслонов матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Барчага хайрли кеч. Ўйинга келсак, биз мутлақо икки хил таймлар гувоҳи бўлдик. Иккинчи бўлимда ўз тактикамизни ўзгартирдик. Иккинчи бўлимда юқори блокда ўйнашни бошладик. Бу ўз самарасини берди ва биз кўпроқ вазиятлар яратдик. Биринчи тайм билан солиштирсак, иккинчи бўлимда вазиятлар анча кўп бўлди. 

- Жамоангиз иккинчи бўлимда анча яхши ўйин кўрсатди. Танаффусда жамоангизга қандай кўрсатмалар бердингиз?

- Юқорида айтиб ўтганимдек, танаффусда жамоанинг ўйинини ўзгартиришни режалаштирдик. Биз бироз юқорироқ ўйнашни бошладик, агрессивроқ ҳаракат қилишга киришдик. Рақиб дарвозасига қанчалик яқин келсак, хавфли вазиятлар ҳам шунга яраша кўпроқ бўлиши аниқ эди. Биринчи бўлимда ҳужум қилишда муаммолар бўлганди. Иккинчи таймда эса олдинга бориб, вазиятлар яратдик. Бу умумий гапдек туйилиши мумкин, аммо айнан шу нарсалар ҳисобига биз иккинчи бўлимда бутунлай бошқача ўйин кўрсатдик. 

- Натижадан қониқдингизми?

- Ўйинни дастлаб 1:0 ҳисобида бой бераётганимизни ҳисобга олидиган бўлсак, ҳа, натижадан қониқдим. Йигитларим биргаликда ҳаракат қилишни бошлашди, бирлашишди ва характер кўрсатишди. Иккинчи бўлимда улар тишни тишга қўйиб ҳаракат қилишди ва дурангга эришишни уддалашди. Бу меҳмондаги ўйин эканлигини ҳисобга олсак, ушбу дуранг ғалаба тенг бўлди. Шу ўринда рақибнинг ўйинини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. Биринчи бўлимда улар зўр ҳаракат қилишди. Ўйин ҳам жуда фаол ва қизиқарли ўтди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика