UZ

Сўнгги янгиликлар

12:36Амрабат – "Милан"нинг ёзги мақсади  0 12:10Футзал бўйича Олий лига. БМБ Акбар Усмонов пента-трикка эришган ўйинда "Жиззах"га 9 та гол уриб, чемпионликни тантана қилди!  2 11:43"Ливерпуль" хавбеки АПЛ ва Бундеслигани солиштирди  0 11:19"Ливерпуль" "Спортинг" футболчиси учун курашда МЮдан олдинда  1 10:48«Барселона» жаҳон чемпиони билан шартнома тузишга яқин  6 10:20Анчелотти «Реал Мадрид» президенти Пересни Чемпионлар лигаси финалига чиққанидан кейин мақтади  4 10:19"Шўртан" ва "Қўқон-1912" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 09:52Хвича Кварацхелиянинг кейинги жамоаси маълум  2 09:27Криштиану Роналду: «Ҳеч қачон таслим бўлманг»  5 09:00«Боруссия» финалда «Реал Мадрид»га мағлуб бўлса, 5 миллион бонус олади  19 08:36ПСЖга Мбаппенинг ўрнига ким келиши маълум  4 08:11«Байер» 60 йиллик рекордни янгилади  5 07:48Про лига. Бугун 7-тур баҳслари якунланади  0 07:23EКЛ. «Олимпиакос» уйида бўладиган финалга йўл олди  0 06:28Тохир Кападзе: "Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги"   6

Сергей Арсланов: "Плей-оффда қандай рақиб билан ўйнашимизнинг фарқи йўқ" Янгиликлар

Сергей Арсланов: "Плей-оффда қандай рақиб билан ўйнашимизнинг фарқи йўқ"

Ўзбекистон Кубоги 3-тури доирасида "Қўқон-1912" мағлуб этилганидан кейин "Сурхон" бош мураббийи Сергей Арсланов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ҳайрли кеч. Ўйин ҳақидаги энг асосий гапим - бугун қилган барча ишларимиз ўхшади. Ўйиннинг ўзи курашларга бой ўтди, жамоалар яхши ташкиллаштирилган ўйин ўйнашди. Бугун машғулотлардаги ишланмаларни амалда, ўйинда кўрсата олдик. Биринчи бўлим ҳақида гапириш қийин, чунки жуда иссиқ бўлганлиги сабабли икки жамоа ҳам футбол намойиш қилиши қийин бўлди. Бу ҳаракатлардан ҳам сезилиб турди. Иккинчи бўлимда ҳаво бироз салқин бўлганидан кейин ҳаракатлар ҳам кўпайди. Захирадан тушганлар эса ўйинни кучайтира олишди, ўйинга темп қўшишди. Улар билан кўпроқ хавфли вазиятлар яратишни бошладик. Ўз навбатида натижа ҳам шунга яраша бўлди.

- "Сурхон" плей-офф босқичига чиқди. Жамоа илк босқичда ўзига қандай рақиб тушишини истайди?

- Илк навбатда шуни айтайинки, биз плей-оффга чиқишга лойиқ эдик. Умуман олганда, бизнинг гуруҳдан чиқишимиз нафақат ўзимизга, балки, гуруҳдаги бошқа рақибларнинг ҳам натижаларига боғлиқ эди. Энди биз учун рақибнинг аҳамияти йўқ. Чунки плей-оффда етарлича кучли рақиблар бўлади. Ким билан ўйнасак ҳам, қийин ўйин ўтказамиз. Олдимиздаги ўйинлар учун ишлашда давом этамиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика