UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  3 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  3 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  5 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  40 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  12 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11

Игорь Сергеев: "Кейинги ўйин борлиги сабаб ҳисобдаги фарқни оширмоқчи эдик" Янгиликлар

Игорь Сергеев: "Кейинги ўйин борлиги сабаб ҳисобдаги фарқни оширмоқчи эдик"

"Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев "Ал Ҳилол" (1:0)га қарши Осиё Элит Чемпионлар лигасининг нимчорак финал дастлабки ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Ўйиндан таассуротлар қандай?

— Тарихда биринчи марта ғалаба қозондик, албатта қувончли. Ҳаво совуқ эди, минус ҳарорат, аммо йигитлар ҳаракат қилишди. Мураббийнинг кўрсатмасини бажаришга ҳаракат қилдик, қаердадир уддаладик, қаердадир йўқ. Кейинги ўйин борлиги сабаб ҳисобдаги фарқни каттароқ қилмоқчи эдик, аммо мураббийлар, йигитлар, ҳамма бу ҳали бошланиши эканини, жавоб ўйини борлигини билади ва у ерда бир неча баробар оғирроқ бўлади. Сабаби улар уйда ўйнашади, таркиблари тўлиқ бўлади. Бугун асосий таркибда ўйнамаган бўлсам ҳам мамнунман.



— Жароҳатдан тикланганингиздан сўнг ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

— Иккита расмий ўйинда ҳаракат қилдим, бунга қадар йиғинда эса 5-6та ўйин ўтказдим ва жароҳат безовта қилмаяпти. Ҳозирда жароҳат ҳақида ўйламасликка ҳаракат қиляпман ва бу такрорланмаслиги учун машқлар қиляпман.

— Бунга қадар ҳам "Ал Ҳилол"га қарши ўйнагансиз ва гол ҳам ургансиз. Ўша "Ал Ҳилол" билан бугунгисининг фарқи қандай?

— Фарқ яққол кўриниб турибди. Олдин ҳам яхши ўйинчилар бўлган, аммо жаҳон даражасида эмас, Осиё даражасида. Ҳозирги номларни бутун дунё билади. Умуман олганда, нафақат "Ал Ҳилол", балки бутун Саудия Арабистони умуман ўзгарганиб кетган.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика