Сердар “Шальке”га ўтди

“Майнц” ярим ҳимоячиси Суат Сердар “Шальке” клуби билан шартнома тузд.

21 ёшли германиялик футболчининг янги жамоаси билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар амалда бўлади. Сердар “Шальке”нинг мавсумлар оралиғидаги учинчи хариди бўлди. Бунагча гильзенкирхенликлар Марк Ут ва Салиф Санени ўз сафларига қўшиб олишганди.

Якунига етган мавсумда ярим ҳимоячи “Майнц” сафида 25 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голга муаллифлик қилди.


Манба: "Шальке" клуби расмий сайти