"Сепахон" - "Пахтакор" 2:1. Instat кимга неча балл қўйди?

Narzulla Saydullayev
23 апр 2022, 09:58
Кеча ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Сепахон" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон чемпиони 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Instat порталига кўра кечаги баҳсда "Пахтакор" сафида энг кўп баллни ўнг қанот ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов олди - 242. Сардор Рашидов 227 баллга лойиқ кўрилди. Энг кам балл Ҳожимат Эркиновга берилган - 179. Захирадан майдонга тушиб, 21 дақиқа ўйнаган Аббосбек Файзуллаевга ҳам шунча балл берилган.

Instat бўйича "Пахтакор" футболчиларига қўйилган баллар:

Ҳожиакбар Алижонов - 242
Сардор Рашидов - 227
Фарруҳ Сайфиев - 221
Азизбек Турғунбоев - 215
Сардор Собирхўжаев - 214
Алексей Ларин - 213
Оливер Шаркич - 205
Одилжон Ҳамробеков - 196
Санжар Қувватов - 195
Шерзод Аъзамов - 183
Ҳожимат Эркинов - 179
Аббосбек Файзуллаев - 179
Шаҳриёр Жабборов - кам ўйнагани учун балл берилмаган.

Маълумот учун, Instat мазкур учрашувдаги энг кўп баллни "Сепахон" вакили, ўйинда дублга эришган Сажжад Шаҳбоззодага берган - 256.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›