UZ

Сўнгги янгиликлар

20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  2 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  0 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  5 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  2 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  3 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  9 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  15 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  46

"Сени синдириб ташлаймиз, йўқотадиган ҳеч нимамиз йўқ". Хойлунд Сан-Марино футболчиларининг ҳаракатлари ҳақида гапирди Янгиликлар

"Сени синдириб ташлаймиз, йўқотадиган ҳеч нимамиз йўқ". Хойлунд Сан-Марино футболчиларининг ҳаракатлари ҳақида гапирди

Футболчи Евро саралашида жуда қўпол рақибларга дуч келди.

"Манчестер Юнайтед" клуби ва Дания термаси ҳужумчиси Расмус Хойлунд Евро-2024 саралашидан ўрин олган Сан-Маринога қарши ўйинда рақиб ҳимоячилари ўзини жуда ёмон тутгани, уни жароҳатлашга интилишгани ҳақида гапирди.

"Кейинги ҳаракатни кут. Сени синдириб ташлаймиз. Бизни йўқотадиган ҳеч нимамиз йўқ. Бу гапларни менга улар айтишди. Ҳакам итальян тилини тушунмасди, уни айблай олмайман. Бир неча ўйинчилар мени ёнимга келиб, ҳар хил ёмон сўзларни айтишди. Улар мени итариб юборишар, зарбалар беришарди. Шу сабаб ҳам гол урганимда мен бошқача нишонладим ва ўз байроғимни кўз-кўз қилдим. Улар буни ҳазм қила олишмади, мен эса эътибор бермасликка ҳаракат қилдим.
Бу ўта ҳурматсизлик. Улар борган сари қўполлашиб бораверишди. Мен эса индамай давом этаверардим. Охирида улар янги босқичга чиқишди, чунки йўқотадиган ҳеч нарса йўқ. Шу тариқа, Сан-Марино футболчилари кимнингдир фаолиятига нуқта қўйишга эришишлари мумкин эди", -дейди Расмус Хойлунд.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика