UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  0 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  2 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  7 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  6 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  7 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   16 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  25 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1

"Сени синдириб ташлаймиз, йўқотадиган ҳеч нимамиз йўқ". Хойлунд Сан-Марино футболчиларининг ҳаракатлари ҳақида гапирди Янгиликлар

"Сени синдириб ташлаймиз, йўқотадиган ҳеч нимамиз йўқ". Хойлунд Сан-Марино футболчиларининг ҳаракатлари ҳақида гапирди

Футболчи Евро саралашида жуда қўпол рақибларга дуч келди.

"Манчестер Юнайтед" клуби ва Дания термаси ҳужумчиси Расмус Хойлунд Евро-2024 саралашидан ўрин олган Сан-Маринога қарши ўйинда рақиб ҳимоячилари ўзини жуда ёмон тутгани, уни жароҳатлашга интилишгани ҳақида гапирди.

"Кейинги ҳаракатни кут. Сени синдириб ташлаймиз. Бизни йўқотадиган ҳеч нимамиз йўқ. Бу гапларни менга улар айтишди. Ҳакам итальян тилини тушунмасди, уни айблай олмайман. Бир неча ўйинчилар мени ёнимга келиб, ҳар хил ёмон сўзларни айтишди. Улар мени итариб юборишар, зарбалар беришарди. Шу сабаб ҳам гол урганимда мен бошқача нишонладим ва ўз байроғимни кўз-кўз қилдим. Улар буни ҳазм қила олишмади, мен эса эътибор бермасликка ҳаракат қилдим.
Бу ўта ҳурматсизлик. Улар борган сари қўполлашиб бораверишди. Мен эса индамай давом этаверардим. Охирида улар янги босқичга чиқишди, чунки йўқотадиган ҳеч нарса йўқ. Шу тариқа, Сан-Марино футболчилари кимнингдир фаолиятига нуқта қўйишга эришишлари мумкин эди", -дейди Расмус Хойлунд.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика