Селюк: "Яя Туре ўтадиган клуб августда "Бёрнли" билан ўйнаган"
30 авг 2018 17:46
Янгиликлар
Селюк: "Яя Туре ўтадиган клуб августда "Бёрнли" билан ўйнаган"
"Манчестер Сити" собиқ ярим ҳимоячиси Яя Туренинг агенти Дмитрий Селюк мижозининг янги клуби ҳақида маълумот берди.
"Бу клуб августда "Бёрнли" билан ўйнаган" - дейди Селюк.
Гап "Олимпиакос" ҳақида кетаётган бўлиши мумкин. "Бёрнли" 23 август куни Европа лигаси плей-оффида ушбу клуб билан баҳс ўтказган эди. Шу билан бирга инглиз клуби август ойида "Абердин", "Эспаньол", "Истамбул", "Саутгемптон", "Уотфорд" ва "Фулхэм" билан ўйнади.
Олдинроқ, Туренинг агенти Яя Лондонда тиббий кўрикдан ўтгани ва янги клуби билан шартнома тузишга яқинлигини эълон қилган эди.
Фикрлар