"Сельта" тўпурарларидан бири "Ал-Шабаб"га ижарага йўл олди. Бу суд жазосидан қутилишнинг ўзига хос усулими?
25 авг 2022 15:08
Янгиликлар
"Сельта" тўпурарларидан бири "Ал-Шабаб"га ижарага йўл олди. Бу суд жазосидан қутилишнинг ўзига хос усулими?
"Сельта" ҳужумчиси Санти Мина Саудия чемпионатига йўл олди.
Келишув 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Футболчининг Саудия Арабистонига йўл олиши ҳозирда давом этаётган футболчи иштирокидаги суд иши билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Баҳорда Сантига аёллар билан боғлиқ муаммо сабабли 4 йил қамоқ жазоси тайинланганди. Бироқ футболчи апелляция шикояти берган.
"Football Espana"нинг хабарига кўра, саудияликларда қарор ўз кучида қолса ҳам, футболчини Испанияга қайтариш борасида келишуви йўқ. Шундай қилиб, футболчи суд ишида омадсизликка учраса ҳам жазодан қутилиб қолиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
03:03
Саудия Арабистони Қирол кубоги. "Ал Ҳилол" ва "Ал Иттиҳод" ўз рақибларини йирик ҳисобда мағлуб этди 2
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар