"Сельта" бош мураббийи - футболчиси ҳақида: "Мен учун у ўлди"

Mirjalol Normatov
7 янв 2019, 11:41
"Сельта" бош мураббийи Мигель Кардосо ҳужумчи Эмре Морнинг машғулотларни ўтказиб юборгани ҳақида гапирди.

"Мор машғулотларни ўтказиб юборди. Янги йил байрами кунларида у касал бўлиб қолганини айтди. Кейин билсам у Дубайга базмга кетган экан. Энди у мен учун ўлди.

Унинг уйига шифокорларни юборгандим. Бироқ улар уйда футболчи бўлмаганлигини айтишди", - деди португалиялик мураббий.

Эмре Мор ҳозирда 21 ёшди. У бу мавсум Примерода бирорта самарадорлик қайд этмади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca