"Саутгемптон" - "Лестер" учрашуви Осиё қитъаси учун ўзгача аҳамият касб этди
Narzulla Saydullayev
14 дек 2017, 09:43
Кеча АПЛ 17-туридан ўрин олган "Саутгемптон" - "Лестер" ўйини бўлиб ўтди.
Ушбу ўйинда "Лестер" 4:1 ҳисобида ғолиб чиқди. Мезбонлар сафида япониялик Мая Йошида, меҳмонлар сафида япониялик Шинжи Оказаки гол уришди. Шу тариқа, АПЛ тарихида илк бор битта учрашувда осиёлик икки футболчи гол уришга эришди.