«Саутгемптон» – «Челси». Терри, Пато ва Фалькаолар ўйинни ўтказиб юборадилар

Aziz Tukhtamuradov
26 фев 2016, 21:44
"Челси" сардори Жон Терри ҳалиям жароҳатидан қутилгани йўқ ва «Саутгемптон»га қарши бўлиб ўтадиган ўйинни ўтказиб юборади.

Лондонликлар бош мураббийи Гус Хиддинкнинг айтишича, 35 ёшли футболчи "Ньюкасл"га қарши ўйинда олган жароҳатин даволаш билан банд.

У кейинги ҳафта "Норвич"га қарши ўйингача сафга қайтиши кутилмоқда.

Шунингек, Радамель Фалькао (жароҳат) ва Алешандро Патолар (формада эмас) ҳам ушбу ўйинда "аристократлар"га ёрдам бера олмайдилар.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru