Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси "Ньюкасл"ни сотиб олмайдиган бўлди

Sherzod Nurmatov
11 мар 2021, 00:48
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон "Ньюкасл"ни сотиб олиш ниятидан бутунлай воз кечди, деб хабар бермоқда The Telegraph.

Эслатиб ўтамиз, қироллик сулоласи вакили ўтган йили Майк Эшлидан 340 миллион фунт эвазига клубни сотиб олиш бўйича келишувга эришган эди. 

АПЛ зудлик билан клубнинг потенциал эгасига саволлар билан мурожаат қилди. Шундан сўнг 2020 йилнинг июлида харидор Саудия Арабистони суверен жамғармаси ўз таклифини қайтариб олди.

Эндиликда бин Салмон ушбу лойиҳага бўлган қизиқишини умуман йўқотди ва "Интер"ни харид қилишни режалаштиряпти.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›