Саудия Арабистони клублари иккита ақлбоварқилмас трансферни амалга оширишни режалаштирмоқда

Alisher
21 янв 2024, 01:52
Саудия Арабистони клублари "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" етакчиларини нишонга олди.

Журналист Бен Жейкобснинг хабарига кўра, олий лига жамоалари ёзда тахминан 2 миллиард евро сарфлашмоқчи.

Улар ёш футболчилар билан шартнома имзолашга эътибор қаратишса ҳам асосий мақсадлари Муҳаммад Салаҳ ва Кевин де Брюйне ҳисобланади.

Саудия Арабистони олий лига клублари 2023 йилнинг ёзида 945 миллион евро сарфлашган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/caughtoffside