Саудия Арабистони клублари "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда

Sherzod Nurmatov
27 янв 2025, 13:00
Саудия Арабистони клублари "Барселона"нинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Педрига даъвогарлик қилмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, Саудия Арабистони жамоалари яқинда Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Испания Суперкубоги вақтида буни маълум қилган.

Педрига "Реал" вингери Винисиус Жуниорга берилиши мумкин бўлган маошга яқинроқ суммани таклиф қилишмоқчи. Аввалроқ улар бразилиялик футболчига 350 миллион евро тўлашга тайёрлигини билдирган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport.es