
- Учрашув яхши савияда ўтди. Айтишим керак, биринчи марта ҳакам биз иштирокимиздаги беллашувни муносиб тарзда бошқарди. “Оқ-тепа”ни ғалаба билан табриклайман! Мезбонлар бугун ҳақли равишда ғалаба нашидасини сурди. Биринчи ўйин билан солиштирганда нима дейишим мумкин: омад. Ҳамма нарса омадга боғлиқ.
“Оқ-тепа”ни Олий лигага лойиқ жамоа деб ҳисоблайман. Бугунги рақибимизга навбатдаги учрашувларда ҳам омад тилаб қоламан.