Сарри: “Кальяри”га қарши баҳсда нимани кўришни истаган бўлсам, шуни кўрдим”

6 янв 2020, 23:59
“Ювентус” бош мураббийи Маурицио Сарри А серия 18-турида “Кальяри”га (4:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Жамоа майдонда 90 дақиқа давомида ўз устунлигини намойиш этишга уринди. Очиғи бугун йигитлардан қандай ўйинни истаган бўлсам, шу ўйинни кўрсатиб беришди.

Рэмси? У машғулотларда астойдил ишлаб, “форма”га киришга ҳаракат қилмоқда. Жароҳат ва бошқа омиллардан кейин ниҳоят у ўзини “топиб” олишга уринмоқда. Ажойиб ўйин ўтказди. Мен унинг ва жамоанинг бугунги ўйинидан мамнунман. Де Лигт ҳақида гапирадиган бўлсам, мен уни биринчилардан бўлиб дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлишини тушуниб етдим. У осон бўлмаган беш ҳафтани ўтказди. У янги мамлакат, янги тил, янги чемпионатга мослашиб олди”, дея Саррининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда журналист Жанлука Ди Марцио.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Журналист Жанлука Ди Марцио сайти