Сарри АПЛ тарихига кирди

“Челси” кеча АПЛ 11-тури доирасида “Кристал Пэлас”ни мағлуб этди.

Бу ғалаба орқали жамоа бош мураббийи Маурицио Сарри ўзининг дебют мавсумида АПЛнинг дастлабки 11 та ўйинида мағлуб бўлмади(8 та ғалаба, 3 та дуранг). Шу тариқа Сарри 1994 йилдан “Ноттингем Форест” бош мураббийи Френк Кларк томонидан ўрнатилган рекордни такрорлади.

Ўша мавсумда Кларк шогирдлари “Блэкберн Роверс”дан 12 очко ортда қолиб, мавсумни учинчи бўлиб якунланганди.


Манба: Sky Sports