UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  16 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  3 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0

Бир ўйин тарихи. Саркисян бошчилигидаги "Нефтчи" Ривалдо етакчлигидаги "Бунёдкор"ни мағлуб этган кун Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. Саркисян бошчилигидаги "Нефтчи" Ривалдо етакчлигидаги "Бунёдкор"ни мағлуб этган кун

Бугун Суперлиганинг 5-турида Яйпанда "Нефтчи" ва "Бунёдкор" жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.

Мана шу ўйин арафасида тарихдаги ажойиб ўйинлардан бирини ёдга олишга қарор қилдик. 2008 йилги Ўзбекистон олий лигасида "Бунёдкор" клуби чемпион бўлган. Ўша мавсум "қалдирғочлар" 30та турда фақат бир бор мағлуб бўлишганди. Ушбу мағлубият 29-турда Фарғонада "Нефтчи"дан қабул қилинганди. Бунга қадар пойтахт клуби муваффақиятсизликка учрамаган эди. Саркисян шогирдлари ушбу мавсум бронза медалларига эга чиқишган.

Мураббийнинг ўзи ушбу ўйинни қуйидагича эслайди: "Бунёдкор" мавсумни мағлубиятсиз тугатиши керак эди. Ўйиндан олдин кўпчиликда турли шубҳалар, фикрлар пайдо бўлди. Футболчиларга майдонга чиқиб ютишимизни ва ортиқча гапларга ўрин қолдирмасликни таъкидладим",- дейди Юрий Вазгенович.

НЕФТЧИ - БУНЁДКОР - 2:1 (2:0)
18.11.2008. 29-тур. Фарғона. "Фарғона" стадиони. 15001 томошабин.
Бош ҳакам:
Ҳамидов Рустам.
Голлар: 1:0 - Ибрагимов Азиз М, 18. 2:0 - Бердыев Анвар, 37. 2:1 - Ривалдо, 88
НЕФТЧИ: Ҳасанов Ғайрат; Усмонов Максим; Ҳакимов Шерзод (Холиқов Акмал, 90); Боқиев Умид; Алижонов Азиз; Жумаев Ғайрат (Шоимов Насим, 58); Жўрамуродов Азамат; Саидов Мансур; Бердиев Анвар; Муҳиддинов Асқар; Ибрагимов Азиз М. (Акрамов Иқбол, 60)
БУНЁДКОР: Бугало Павел; Гочгулиев Гочгули; Луизао; Ривалдо; Пономарёв Вячеслав (Вильянуэва Хосе Луис, 46); Хвостунов Александр; Хасанов Жасур О.; Солиев Анвар (Каримов Хайрулла, 75); Карпенко Виктор (Бақоев Улугбек, 64); Жўраев Саҳоб; Жепаров Сервер
Огоҳлантиришлар: Жўраев Саҳоб, 15; Муҳиддинов Аскар, 30; Боқиев Умид, 55; Ривалдо, 67; Гочгулиев Гочгули, 84; Каримов Хайрулла, 87
Четлатиш: Каримов Хайрулла, 90 (2СК) 


ВИДЕОНИ КЎРИШ УЧУН ҲАВОЛА

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика