UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  0 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  0 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  5 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  27 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10

Ўзбекистон кубоги финаллари тарихидан. "Пахтакор" Сколари ва Ривалдоси бор "Бунёдкор"ни қандай мағлуб этганди? Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги финаллари тарихидан. "Пахтакор" Сколари ва Ривалдоси бор "Бунёдкор"ни қандай мағлуб этганди?

2009 йилги Ўзбекистон кубоги финал учрашувини ёдга оламиз.

Мамлакат кубоги финалида "Пахтакор" ва "Бунёдкор" клублари тўқнаш келишган. Ушбу тўқнашув 2007 йилда бошланган бўлиб, дастлабки финалда ("Лой жанги") "Пахтакор" пенальтилар сериясида ғолиб бўлган, 2008 йилда эса Анвар Солиевнинг қўшимча таймларда урган голлари эвазига "Бунёдкор" кубок соҳиби бўлган. Учинчи тўқнашув ҳам олдингиларидан асло қолишмаган эди.

Август ойининг саккизинчи санасида "Пахтакор" стадиони мухлислар билан деярли тўлганди. Иккала жамоа мухлислари илк дақиқаларданоқ шиддатли ҳужумлар гувоҳига айланишган. Иккала жамоа ҳам гол уриш учун илк сониялардан олдинга ўтишган. 

10-дақиқада Александр Гейнрих Игнатий Нестеров билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётганида Хайрулла Каримов билан тўқнашади. Бош ҳакам Марат Исмоилов ушбу вазиятда Каримовга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатади ва "қалдирғочлар" учрашувнинг 10-дақиқасиданоқ 10 киши бўлиб қолишади. "Бунёдкор" устози Луиз Фелипе Сколари ҳужумчи Хосе Луис Вильянуэва ўрнига ҳимоячини туширишга мажбур бўлади.

35-дақиқада баҳс тақдирини ҳал қилган гол урилади. Мурод Холмуҳаммедов аутдан тўпни тўғри жарима майдонига отиб беради, ҳимоячилар қайтарган тўп бўш турган Станислав Андреевга боради, у дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олади - 1:0.

Иккинчи таймда Ривалдо бошчилигидаги "Бунёдкор" ҳар қанча уринмасин гол ура олмаган ва кубок "Пахтакор"га насиб қилган. "Шерлар" бир йил олдинги мағлубият аламини шундай олишганди.

Ғулом Ўрунов бу финални қуйидагича ёдга олади: "Жуда оғир ва қийин беллашув ўтказганмиз. Ривалдо 36 ёш бўлишига қарамасдан унга қарши ўйнаш қийинчилик туғдирган. Мураббий мени унга персонал ўйинчи сифатида қўйганди. Уни ёнидан жилмаслигим талаб қилинарди. Чунки, у битта пас билан жамоадошларини олдинга бошларди ва ҳужумни ташкил қиларди. Мен шу пасларга тўсқинлик қилишим ва зарарсизлантиришим керак бўлган"




«ПАХТАКОР» - «БУНЁДКОР» - 1:0 (1:0)
08.08.2009. Тошкент. «Пахтакор» Марказий стадиони. 27 543 томошабин

Ҳакамлар:
Марат Исмоилов-8,5; Алексей Миронов-9,0; Маъмур Саидқосимов-9,0; Бахтиёр Тоғаев-8,0
Назоратчи: Раҳим Мўминов

Гол: Станислав Андреев (35).

«ПАХТАКОР»: Темур Жўраев (Эркин Жабборов 78), Илҳом Суюнов, Анзур Исмоилов, Боян Миладинович, Мурод Холмуҳаммедов, Дарко Маркович, Акмал Холматов, Одил Аҳмедов, Станислав Андреев (Ильдар Магдеев 68), Ғулом Ўрунов, Александр Гейнрих (Фарход Тожиев 83)

«БУНЁДКОР»: Игнатий Нестеров, Саҳоб Жўраев (Виктор Карпенко 73), Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Азиз Ҳайдаров, Жоао Виктор, Жасур Ҳасанов, Сервер Жепаров (Анвар Солиев 46), Эдсон Рамос, Ривалдо, Хосе Луис Вильянуэва (Руслан Мелзиддинов 16)

Огоҳлантиришлар: Сервер Жепаров 20, Одил Аҳмедов 35, Илҳом Cуюнов 45, Жасур Ҳасанов 85, Анвар Ғофуров 87, Руслан Мельзиддинов 87, Эркин Жабборов 88, Эдсон Рамос (учрашув якунлангач).

Четлатишлар: Хайрулла Каримов 10, Илҳом Суюнов 87 (2СК)


ВИДЕО 




Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика