Сардор Сулаймонов: "Навбаҳор"дан жиддий қаршилик кутса бўлади"

Narzulla Saydullayev
14 окт 2016, 14:03
Ёшлар лигаси доирасида кечган "Навбаҳор" - "Бухоро" (1:1) учрашувидан сўнг, меҳмонлар сафида ягона гол муаллифи бўлган Сардор Сулаймонов ўз фикрларини билдирди:

"Бугун ёшлар лигасида турнир жадвалида 3-ўринда кетаётган жамоага қарши баҳс олиб бордик. Ҳар иккала жамоа ғалаба учун майдонга тушганлиги сабабли ўйин анча қизиқарли бўлди. Биринчи бўлимда қатор голли вазиятларга эга бўлдик, афсус шу куни озгина омад биз томонда бўлганида ғалаба қозониб кетишимиз мумкин эди. Биз рақибга нисбатдан кўпрок устунлик қилдик ва имкониятлар содир этдик.

Йигитлар узоқ йўл босиб келиб майдонга тушишди ва борларини бериб ҳаракат қилишди. Кейинги учрашувларда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

Асосий таркибдаги футболчилар баҳсида акаларимизга омад тилаб қоламан. "Навбаҳор" жамоаси турнир жадвалида пастда бораётган бўлсада, улар ўз уйларида хавфли рақиб саналишади. Шу сабабли бу жамоадан жиддий қаршилик кутса бўлади", - дейди Сулаймонов.

"Бухоро" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›