UZ

Сўнгги янгиликлар

14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  0 14:31"Кальяри" — "Лечче". Таркиблар маълум  4 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  4 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  2 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  9 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  25 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  7 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  12 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  19 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  12

Сардор Собирхўжаев: "Пенальти тўғри белгиланди. Элдор менга ўша вазиятда "контакт" бўлганини айтди" Янгиликлар

Сардор Собирхўжаев: "Пенальти тўғри белгиланди. Элдор менга ўша вазиятда "контакт" бўлганини айтди"

"Пахтакор" жамоаси футболчиси Сардор Собирхўжаев "Олимпик" жамоасига қарши кечган учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан бўлишди.

- Мавсумнинг биринчи ўйини "Пахтакор" футболчилари учун қандай ўтди?

- Мавсум энди бошланди. Биринчи ўйин қийин бўлиши аниқ эди. Ўтган мавсум ҳам "Олимпик"ни иккита учрашувда мағлуб эта олмагандик.

- "Олимпик" жамоаси бугунги баҳсда қай жабҳаларда "Пахтакор"дан устун бўлди ва нима сабабдан "Олимпик" ушбу учрашувда ғалаба қозонди? 

- Биринчи навбатда, уларнинг энг катта устунлиги хоҳиш деб ўйлайман. Ўйинни 1:0 ҳисобида бошлаш жуда қийин, чунки биз ўйиннинг 3-4 дақиқасидаёқ тўп ўтказиб юбордик. Кейин эса хужумга ўтишга мажбур бўлдик. Рақиб жамоа эса бизни кутишни бошлади. Биз шошилинч тарзда хужумга ўтишни бошладик ва шу сабаб ўйинимиз бир оз қовушмади.

- Ўйин бошида "Пахтакор" дарвозасига пенальти белгиланди. Сизнинг фикрингизча, ўша вазиятда пенальти бормиди? 

- Вазият баҳсли эди, аммо Элдор Суюнов пенальти борлигини тан олди. Ҳакам VAR тизими орқали пенальтини текшираётган вақтда Элдор менга "контакт" бўлганини айтди. Пенальти тўғри белгиланди. Мавсум эндигина бошланди ва ҳали олдинда 25 та баҳс бор. Кейинги учрашувларда яхшироқ ўйнаймиз.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика