

"Ўйин яхши кечди. Яман терма жамоаси ҳам кучли ўйнади. Умуман ҳамма жамоалар футбол ўйнашни ўрганиб олишган. Осиёда футбол кучайди. Одатда ким кўпроқ ғалаба қозонишни истаса, ўша ютуққа эришади. Ўйиним? Бизда ҳали мавсум бошлангани йўқ. Жисмоний жиҳатдан тайёргарлигим оптимал ҳолатда эмас. Кейинги ўйинларда мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламан. Бугун жамоамиз кўрсатган ўйиндан қониқдим", - дейди Сардор Рашидов.


