Сардор Раҳмонов: “Истиқлол” стадиондаги ўйинларни соғингандим”
04 авг 2016 14:05
Янгиликлар
Сардор Раҳмонов: “Истиқлол” стадиондаги ўйинларни соғингандим”
“Нефтчи” – “Бунёдкор” баҳсидан сўнг фарғоналиклар вакили Сардор Раҳмонов “Нефтчи” матбуот хизмати интервью бериб ўтди.
- Ўзингиз кўрдингиз қийин ўйин бўлди. Ғалабадан хурсандман. Очиғи, “Истиқлол” стадионидаги ўйинларни соғингандим. Мураббийлар ўйиндан аввал керакли кўрсатмаларни беришди. Биз вазифаларни самарали уддаладик. Мухлисларимизга ҳам раҳмат. “Бунёдкор” шундай рақибки, улар вазиятлардан жуда яхши фойдаланишиди. Оддий қилиб айтганда, рақибнинг кичик хатосини голга айлантириб кетишлари хеч гап эмас. Шу сабабли ўйин давомида уларда битта вазият бўлди ва гол уришди. “Нефтчи” жамоасини энди “Водий дербиси” кутмоқда. Албатта Наманганга ҳам фақат ғалаба учун борамиз. Ўйиндан кейин мураббийларимиз ечиниш хонасида кейинги учрашувда ҳам худди шундай ҳаракат қилишмизни ва эртаданоқ “Навбаҳор”га қарши ўйинга тайёрланишимизни айтишди. Шу ўринда бир нарсани айтиб ўтишни истаган бўлардим. Мавсумнинг ярмини “Бухоро”да ўтказиб қайтдим. Кўп бухороликлар менга Фарғонадаги фаолиятимда омад ва зафарлар тилашди. Имкониятдан фойдаланиб уларга ҳам миннадорчилик билдириб қоламан, - деди Раҳмонов.
Ҳожиакбар Жабборов ёзиб олди.
"Нефтчи" матбуот хизмати
Ҳожиакбар Жабборов ёзиб олди.
"Нефтчи" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар