Сардор Раҳматуллаев ОФКнинг ижтимоий масалалар бўйича қўмитаси мажлисида қатнашди

Narzulla Saydullayev
19 окт 2016, 16:16
Ўзбекистон Футбол Федерацияси бош котиби Сардор Раҳматуллаев Осиё Футбол Федерациясининг ижтимоий масалалар бўйича қўмитаси мажлисида иштирок этди.

Ушбу мажлис 18 октябрь куни, Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтди. Унда асосан ижтимоий соҳадаги ишларни ҳал этиш учун уни молиялаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Қўмита йиғилишини бошқариб борган Аҳмад Ал Ҳарбий, қўмита аъзоларига Саудия Арабистони қироли – Султон Бин Фаҳад Ал Абдулазиз ОФК ижтимоий ишларинини молиялаштиришга тайёр эканини маълум қилди.

Таъкидлаш керакки, Сардор Раҳматуллаев ушбу қўмита раиси ўринбосари ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com