UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6

Санжар Турсуновга мухлислар томонидан сув тўла идиш улоқтирилгани учун "Навбаҳор" жазоланди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси қарори Янгиликлар

Санжар Турсуновга мухлислар томонидан сув тўла идиш улоқтирилгани учун "Навбаҳор" жазоланди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси қарори

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Суперлига

“Навбаҳор лочинлари” — ОКМК

Суперлиганинг 18-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари” — ОКМК учрашувининг 79-дақиқасида “Навбаҳор лочинлари” мухлислари томонидан футболчилар томонга турли буюмлар улоқтирилгани ҳамда улоқтирилган идишлардан бири ОКМК клуби футболчисининг бошига теггани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Навбаҳор Лочинлари” футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


Про лига

“Юниред” — “Ғиждувон”

Про лиганинг 15-тури доирасидаги “Юниред” — “Ғиждувон” учрашувининг 83-дақиқасида “Ғиждувон” жамоаси футболчиси Шавкат Раҳматов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шавкат Раҳматовга (Ғиждувон) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Про лиганининг 14-тури доирасидаги “Арал” — “Локомотив” ҳамда 16-тури доирасидаги “Динамо плюс” — “Локомотив” учрашув комиссарларидан билдирги келиб тушган. Унга кўра, “Суперлига ва Про лига регламенти”нинг 16.30-бандида учрашув вақтида футбол клуби расмийлари орасидан фақатгина бош мураббийга техник зонада футболчиларга кўрсатма бериш учун рухсат этилган бўлса-да, мазкур тартиб “Локомотив” жамоаси мураббийи Мирко Еличич томонидан бузилгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Мирко Еличичга (Локомотив) нисбатан 1 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.


Биринчи лига

“Қумқўрғон-1977” — “Цементчи”

Биринчи лиганинг 14-тури доирасидаги “Қумқўрғон-1977” — “Цементчи” учрашуви якунлангандан сўнг, “Цементчи” жамоаси футболчиси Юрсунали Топволдиев ёрдамчи ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар қўллагани ҳамда жисмоний куч ишлатишга ҳаракат қилгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Юрсунали Топволдиевга (Цементчи) нисбатан 4 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“Бунёдкор фарм” — “Шаҳрихончи”

Биринчи лиганинг 14-тури доирасидаги “Бунёдкор фарм” — “Шаҳрихончи” учрашувининг 65-дақиқасида “Шаҳрихончи” жамоаси мураббийи Турсунбой Хусанов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Турсунбой Хусановга (Шаҳрихончи) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.


U-19 чемпионати

“Металлург U-19” — “Пахтакор U-19”

U-19 чемпионатининг 15-тури доирасидаги “Металлург U-19” — “Пахтакор U-19” учрашуви якунлангандан сўнг, “Пахтакор U-19” жамоаси футболчиси Бобур Абдужабборов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган. Шунингдек, “Пахтакор U-19”нинг яна бир футболчиси Муҳаммадиёр Марифалиев бош ҳакамнинг футболкасини тортиб, футболчига хос бўлмаган хатти-ҳаракат қилгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Бобур Абдужабборовга нисбатан 3 та ўйинга, Муҳаммадиёр Марифалиевга нисбатан эса 4 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Шўртан U-19” — “Ғиждувон U-19”

U-19 чемпионатининг 14-тури доирасидаги “Шўртан U-19” — “Ғиждувон U-19” учрашувининг 66-дақиқасида “Шўртан U-19” жамоаси футболчиси Ойбек Жонибеков тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган. Учрашувнинг 90-дақиқасида “Ғиждувон U-19” жамоаси футболчиси Шарифжон Абдумўминов тўпсиз вазиятда рақиб ўйинчисининг сон қисмини босиб олгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ойбек Жонибековга (Шўртан U-19) ва Шарифжон Абдумўминовга (Ғиждувон) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Хоразм U-19” — “Қизилқум U-19”

U-19 чемпионатининг 16-тури доирасидаги “Хоразм U-19” — “Қизилқум U-19” учрашувининг 77-дақиқасида “Хоразм U-19” жамоаси футболчиси Бунёдбек Матрасулов учрашув тўхтатилган вақтда қасддан оёғи билан рақиб ўйинчисини бош қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган. Учрашувнинг 77-дақиқасида “Хоразм U-19” жамоаси футболчиси Илёсбек Раҳимов учрашув тўхтатилган вақтда рақиб ўйинчисини қасддан туртиб юборгани қайд этилган. “Қизилқум U-19” жамоаси футболчилари Самандар Раҳимов, Акмалжон Давронов ва Рамазон Роббимов учрашув тўхтатилган вақтда рақибга нисбатан тажовузкор қасддан ҳаракатлар қилишган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра:

Бунёдбек Матрасуловга (Хоразм U-19) нисбатан 10 та;

Илёсбек Раҳимовга (Хоразм U-19) нисбатан 3 та;

Самандар Раҳимовга (Қизилқум U-19) нисбатан 5 та;

Рамазон Роббимовга (Қизилқум U-19) нисбатан 3 та;

Акмалжон Давроновга (Қизилқум U-19) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Сўғдиёна U-19” — “Нефтчи U-19”

U-19 чемпионатининг 14-тури доирасидаги “Сўғдиёна U-19” — “Нефтчи U-19” учрашувининг 38-дақиқасида “Сўғдиёна” футбол клуби техник директори Анвар Алматов ёрдамчи ҳакамнинг шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Анвар Алматовга (Сўғдиёна U-19) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“Локомотив U-19” — “Сурхон U-19”

U-19 чемпионатининг 14-тури доирасидаги “Локомотив U-19” — “Сурхон U-19” учрашувининг 63-дақиқасида “Локомотив U-19” жамоаси футболчиси Камронбек Эргашев тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Камронбек Эргашевга (Локомотив U-19) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Аёллар олий лигаси 

“Металлург W” — “Сўғдиёна W”

Аёллар олий лигасининг 18-тури доирасидаги “Металлург W” — “Сўғдиёна W” учрашувининг 87-дақиқасида “Металлург W” жамоаси футболчиси Нозима Қосимбекова бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Нозима Қосимбековага (Металлург W) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

Аёллар биринчи лигаси 

“Арал W” — “Хоразм W” 

Аёллар биринчи лигасининг 8-тури доирасидаги “Арал W” — “Хоразм W” учрашувининг 73-дақиқасида “Хоразм W” жамоаси футболчиси Барчиной Эшмуратова рақиб ўйинчисининг юз қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Барчиной Эшмуратовага (Хоразм W) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Динамо W” — “Андижанка W”

Аёллар биринчи лигасининг 8-тури доирасидаги “Динамо W” — “Андижанка W” учрашуви якунлангандан сўнг “Динамо W” жамоаси футболчиси Азиза Усеинова бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Азиза Усеиновага (Динамо W) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

Рейтинг: -24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика