Санжар Турсунов: "Жаҳон чемпионати саралашларида яхши имкониятга эгамиз"
02 сен 2024 22:40
Янгиликлар
Санжар Турсунов: "Жаҳон чемпионати саралашларида яхши имкониятга эгамиз"
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Санжар Турсунов бўлажак саралаш баҳслари олдидан терма жамоамизнинг имкониятларини баҳолади.
"Имкониятларимиз бошқа жамоаларга қараганда яхшироқ деб ўйлайман. Таркиб, даражага қараганда яхши ҳолатдамиз. Ҳозир ҳам, олдин ҳам айтганман Катанецда тактик ўйин суратини кўрмаяпман. Балки буёғига янги ўйин режалари бордир. Ким бўлишидан қатъий назар Ўзбекистонга мухлислик қиламиз. Бу - футбол. Унда доим сюрпиризла бўлади. Жаҳон чемпионатига чиқишимизни бу гуруҳ кўрсатиб беради",- дейди Санжар Турсунов.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралашдаги иштирокини 5 сентябрь куни КҲДРга қарши баҳс билан бошлайди. Ўйин 19:00да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Фикрлар