UZ

Сўнгги янгиликлар

22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  9 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   0 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  161 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  10 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  17 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  66 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1

Санжар Шоаҳмедов: “Абдухолиқов билан бир жамоада тўп тепишимиз зўр бўлди” Янгиликлар

Санжар Шоаҳмедов: “Абдухолиқов билан бир жамоада тўп тепишимиз зўр бўлди”

Тошкентнинг “Локомотив” клубида тўп тепган ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов Қатарнинг "Ал Сайлия" клубига кўчиб ўтди.

“Қатар клубларидан бир қатор таклифлар бор эди. Таклиф билдирган барча клуб шарт-шароитлари билан танишиб чиқиб "Ал Сайлия" жамоаси таклифини қабул қилдим.

Куни кеча жамоанинг барча шарт-шароити билан танишиб чиқдик. Насиб қилса ушбу клубда чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

“Локомотив” клубидаги жамоадошим Темурхўжа Абдуҳолиқов билан "Ал Сайлия"да бирга тўп тепадиган бўлдик. Бу Темурхўжа учун ҳам, мен учун ҳам жуда ҳам зўр бўлди. Иккимиз ҳам бундан хурсанд бўлдик. "Ал Сайлия" клуби олдига яхши ўйин кўрсатиб юқори ўринларни эгаллаб, чиройли натижа кўрсатиш вазифаси қўйилган.

Жамоада биздан ташқари Руминия, Баҳрайндан легионер футболчилар бор. Қатар клубида ўзимизни синаб кўришни истаганимиз учун ушбу жамоани танладик.



"Ал Сайлия" билан бир ярим йилга шартнома имзоладик. Клуб раҳбарияти бизга жуда ҳам зўр шароитлар яратиб берди. Уй, машина деганларидек барчасини амалга ошириб беришди. Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Жамоа мураббийи тунислик экан.

Тил борасида бироз муаммолар бор эди. Лекин бизга таржимонлар тақдим этишди, ҳаммаси кўнгилдагидек. Бизни шунчалик қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга, барча шарт-шароитлар қилиб берган “Локомотив” клуби раҳбариятидан тортиб, барча ишчиларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. “Локомотив” жамоаси орқали шу даражага етишдим. Бир умр ушбу жамоадан қарздорман”, - дейди "Ал Сайлия" футболчиси Санжар Шоаҳмедов.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика