

Ушбу учрашувдан сўнг "Насаф" посбони Санжар Қувватов ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- "Обод" жамоасига қарши баҳс жуда ҳам қийин бўлди. Қаршида ўйин соат 20:00 да бошланарди, биз учун ҳаво ҳарорати бироз салқин бўлади. Шунинг учун кечаги учрашувда ҳаво ҳароратидан бироз қийинчиликка дуч келдик. Жамоадошларим сўнги дақиқагача майдонда тер тўкишди. Кейинги баҳсни "Пахтакор"га қарши ўтказамиз. Ушбу ўйин биз учун жуда ҳам қийин бўлади", - дейди "Насаф" дарвозабони Санжар Қувватов.
Жаҳонгир Сотволдиев




