UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Санжар Қувватов: "Узоқдан гол ўтказиб юборган ўйинимда тўп енгил, майдон эса пляж футболиники каби эди. Яхши ўйин бўлиши учун яхши майдон керак" Янгиликлар

Санжар Қувватов: "Узоқдан гол ўтказиб юборган ўйинимда тўп енгил, майдон эса пляж футболиники каби эди. Яхши ўйин бўлиши учун яхши майдон керак"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Қизилқум" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар дарвозабони Санжар Қувватов фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ўйин қандай ўтди деб ўйлайсиз?

- Бугун яхши ўйин бўлди. Натижа, албатта, қониқтирмади, сабаби майдонда бир киши кўп бўлиб қолишимизга қарамай, устунликдан фойдалана олмадик. Лекин жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман, чунки улар ўйин сўнгига қадар курашишди. Кейинги ўйинларда ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

- "Қизилқум" ўйин якунига 15-20 дақиқа қадар вақт қолганда бир киши кўп бўлиб қолганига қарамай, ҳимоявий ўйинни давом эттирди. Жамоа Тошкентга дурангни мақсад қилиб келгандек таассурот қолдирди.

- Йўқ, биз ғалаба учун келгандик. Тактикамиз қарши ҳужумдан иборат эди. Биз мураббийлар кўрсатмаларига асосан ҳаракат қилдик. Ҳимояга тўлиқ ётиб олганимиз йўқ, ҳужумлар ташкил қилдик. Қисқа айтганда, ўз тактимиздан четга чиқмаган ҳолда қарши ҳужумларда ўз омадимизни синаб кўрдик.

- Сизни пенальтиларни қайтаришда моҳир эканлигингизни биламиз. Бироқ сўнгги ўйинларда узоқ масофадан гол ўтказиб юборганингизга гувоҳ бўлдик. Дарвозабон учун қай бири ноқулай: узоқ масофадан кучли зарба ёки яқин масофадан йўлланган зарба?

- Узоқ масофадан ўтказиб юборилган голни изоҳласам, ўша тўп меъёридан анча енгил вазндаги тўп эди, бундай тўпда йўлланган зарбани қайтариш эса барча дарвозабон учун қийинчилик туғдиради. Қолаверса, майдоннинг ёмонлиги таъсир ўтказди. Бир кун аввал машғулотлардаёқ жаҳлим чиқишни бошлади. Чунки дарвозабон учун бундай майдон пляж майдонида футбол ўйнаганга ўхшайди. Ўша ўйинда ("Бухоро"га қарши ўйин назарда тутилмоқда. Ўйин "Жар" стадионида ўтказилган – таҳририят) икки оёғим қумга кириб қолгани учун сакрай олмадим. Тўп сакраши ҳам керак эмасди. Яхши майдон бўлганида, тўпни бемалол ушлаб олиш мумкин эди. Шу боис, майдонга кўпроқ эътибор беришларини хоҳлардим. Яхши футбол гувоҳи бўлиш учун майдон яхши бўлиши керак. "Бунёдкор" юқори стандартларга жавоб берадиган майдон ҳисобланади. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика