

1990 йилда туғилган дарвозабон Қаршининг "Насаф" клуби билан шартнома тузди. Қувватов 2009 йилдан буён "Машъал" сафида олий лигада ўйнаб келмоқда. 6 йил давомида у Ўзбекистон чемпионатида 91та ўйинда майдонга тушиб 120та гол ўтказиб юборди. 24та учрашувда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.




